Мақомоти иҷроияи ҳокимияти давлатии ш.Бӯстон|Суббота, Март 23, 2019
Шумо дар саҳифаи Home » Мақомот » 2018 йил — ИТП ЭТТнинг маѓлубияти ва янги шармандаликлари йили бўлди

2018 йил — ИТП ЭТТнинг маѓлубияти ва янги шармандаликлари йили бўлди 

2018 йил — ИТП ЭТТнинг маѓлубияти ва янги шармандаликлари йили бўлди

Анъанага кўра, њар йилнинг охирида барча иш-фаолиятлар сарњисоб ќилиниб, ютуќ ва камчиликлардан хулоса чиќарилади. Натижалардан келиб чиќиб, яќин ва узоќ истиќбол учун фаолиятнинг келгуси йўналиши белгилаб олинади ва ишлаб чиќилади. Номигагина “мухолиф” бўлган сиёсий-идеологик гуруњларнинг фаолияти, уларнинг бугунги жамиятда тутган ўрни, нуфузи ва таъсир даражаси њаќида Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг етакчи илмий ходими Назрий Асадзода билан суњбатлашдик. Ана шу суњбатни њурматли ўќувчилар эътиборига њавола ќиламиз.

-Аввало “мухолиф” атамасига ойдинлик киритсак. Мухолиф фаќат ќарши чиќиш ва танќид ќилиш деган маънони англатмайди.. Мухолиф деганда жамиятнинг иќтисодий, ижтимоий ва маданий соњалари ривожида ќатнашадиган њамда турли иќтисодий-ижтимоий лойиња ва дастурлардаги нуќсон ва мавжуд камчиликларни ошкор ќилиб, уларни бартараф этиш йўлида ўз таклифини илгари сурадиган жамиятнинг соѓлом кучлари тушунилади.

-Сизнингча, ќандай гуруњни мухолиф деб аташ мумкин?

-Европа мамлакатларида ўзларини мухолиф куч сифатида намойиш этмоќчи бўлган бир неча гуруњчаларни асло мухолиф деб бўлмайди. Зеро, улар оѓир ва ўта оѓир жиноятларни содир этгани, 2015 йилнинг сентябр ойида давлат тўнтаришини амалга оширишга урингани учун ТР Олий Суди њукми билан фаолияти тўхтатилган ўша Ислом тикланиш партияси террористик ташкилотининг ќочќиндаги аъзоларидир. Эндиликда улар гуруњчаларга бўлиниб олиб, ўзларини мухолиф куч сифатида кўрсатиш орќали кун кўриш учун грант ва ёрдампули олишга интилмоќдалар. Улар ИТПни янгича либосда ва шаклда сањнага чиќармоќчилар. Бироќ уларнинг њийла-найранги иш бермаяпти. Улар ќайта-ќайта маѓлубият ва шармандаликка юз тутмоќдалар.

-Буни бир оз чуќурроќ тушунтириб берсангиз бўладими?

-Ќаранг, уларнинг ўзлари ва идеологик њимоячилари террористик ташкилотларининг олдинги номи билан бошќа маблаѓ ќўлга кирита олмасликларини тушуниб етдилар. Улар шу пайтгача ќўлга киритилган маблаѓлардан оилавий тижоратлари ва миллий манфаатларга зид бўлган бошламалари йўлида фойдаланиб келганлар. Бундан ташќари, лойиња ва маълум мамлакатнинг ўгай фарзанди сифатида нањзатчилар учун Европа жамиятида хизмат ќила олмасди. Шунинг учун улар маънавий рањбарларининг маслањати ва “фотиња”си билан биринчи босќичда њар бирида 5-6 нафаргина аъзоси бўлган “Тожик њурфикрлилари анжумани”, “Тожикистон ислоњот ва тараќќиёт њаракати”, “Марказий Осиё муњожирларининг Европа Иттифоќидаги њаракати& сингари гуруњчаларни туздилар. Сўнгра, ўзаро бирлашиб ќандайдир “паймон”ни ташкил ќилдилар. Бу, соѓлом аќллар томонидан “Тожикистон антимиллий паймони” номини касб этди. Улар шу йўл билан ўзларини “нањзат” ёрлиѓидан озод ќилдилар. Улар ўзлари ва маслакдошлари содир этган миллатга ќарши жиноятларни яширишни истардилар. Бироќ, уларнинг ўќи тупроќќа беланди. Бу, якунланган йилдаги биринчи енгилишлари эди. Кейинчалик илгари сурган њар бир бошламаларининг натижаси њам фаќатгина маѓлубият бўлди. Бошќача ќилиб айтганда, Тожикистонда дунёвий жабња тарафдорларига њужум ќилишда уларни ўлдириш ва талон-торож ќилишгача бориб етган нањзатчилар европаликлар назарида ўзларини “дунёвий” ва секулор ќилиб кўрсатиш учун жон-жањд билан њаракат ќилдилар. Бироќ, уларнинг хаёли хом бўлиб чиќди.

-Бу маѓлубиятларни аниќ мисоллар билан келтириш мумкинми?

-Албатта, бу ерда масалани тушуниб етиш борасида ќийинчилик мавжуд эмас. ИТП террористик ташкилоти рањбари М.Кабирий нимчани бўйинбоќќа алмаштириш билан Европада ўз террористик ташкилотининг эркин фаолияти учун имкон топишини њамда мухолиф ќарашдаги бошќа кишиларни њам ўз сафига ќўшишни ўйлаганди. Аммо, бир томондан унинг худбинлиги, бошќа томондан эса ушбу партия саркардалари ўтган асрнинг 90-йилларида бошќа ташкилот ва њаракатлар баробарида амалга оширган њийла-найранглар бундай фириб яна бир марта амал тўнини кийишига йўл ќўймадилар. Улар ўзлари тузган икки-уч гуруњчаларни бирлаштириб, чет элда яшаётган тожик фуќароларини, жумладан, журналистик ва зиёли доиралар вакилларини ўз сафларига ќўшишни истардилар. Лекин њеч ким уларнинг домига тушмади. Аксинча, юќорида тилга олинган гуруњ вакиллари, жумладан, таниќли журналистлар Додожон Атовулло, Саломуддин Мирзорањматов, Европада яшаётган файласуф Њафиз Бобоёров ва бошќалар нафаќат нањзатчи террорчиларнинг таклифини ќабул ќилмадилар, балки уларнинг миллий манфаатларга зид жиноий режаларини ќўрќмасдан фош ќилдилар. Уларнинг “паймон”и туѓилган кундаёќ ўлим билан юзма-юз келди. Террористлар рањбарининг ўзи њам нањзатчиларнинг асил башарасини очиб беришга њисса ќўшди. Ташкилот босмачилик њаракатининг давомчиси эканлигини ошкор ќилди. Шунинг ўзиёќ аслида улар миллат ва миллий ќадриятлар, илм, маориф ва тараќќиётнинг душмани бўлишганини исботлайди.
Уларнинг асосий маѓлубияти ЕХЊТнинг “Инсоний ўлчовга доир” конференцияси ўтказилган кунларга (2018 йилнинг сентябр ойида Варашавада) тўѓри келди. Нањзатчилар ўзларини демократия, инсон њуќуќ ва эркинликларининг тарафдори бўлган, сиёсий ќарашлари учун таъќибга учраган сиёсий куч сифатида кўрсатишни истардилар. Бироќ конференция ишида мамлакат вакилларининг иштирок этиши, хусусан, Ислом тикланиш партияси асосчиларидан бири Айёмиддин Сатторовнинг ќатнашиши уларнинг барча режаларини барбод ќилди. А.Сатторов ва Тожикистоннинг бошќа вакиллари ишончли далилларга таяниб, олдинги йилларда, фуќаролик уруши ва ундан кейинги даврларда ИТП рањбарлари содир этган жиноятлар њаќида очиќ-ойдин сўзлаб бердилар. Албатта, бу њаќда кўплаб материаллар ёзилган ва тарќалган эди. Аммо воќеий шахсларнинг биринчи марта ушбу минбардан бу мавзуда чиќиш ќилишлари конференция ташкилотчилари ва иштирокчиларининг номигагина мухолиф бўлган кучларга нисбатан фикрини мутлаќо ўзгартирди. Кўпчилик учун биринчи марта нањзатчиларнинг њаќиќий башараси, уларнинг режа ва маќсадлари, бошќа дин ва мазњаб вакиллари билан бўлган муносабатлари намоён бўлди.

-Конференция иштирокчилари ва умуман олганда Ѓарб дунёси ИТПнинг террорчи ташкилот эканлигига ишонч њосил ќилиши учун хизмат ќилган ќандай янги далиллар янгради?

-ИТП ташкил ќилинишининг бошида турган Айёмиддин Сатторов бу партия ЭИРнинг махсус хизматлари билан алоќадор бўлганлигини очиќчасига эълон ќилди. Айтиб ўтганимдек, олдин бу њаќда кўп гапирилган ва ёзилган эди. Бироќ, А.Сатторов минтаќадаги маълум мамлакат олдиндан ИТП ЭТТни њимоя ќилиб келгани њаќидагина эмас, балки ушбу террористик ташкилотнинг ўша мамлакат хизматлари билан янги њамкорликлари босќичи (партиянинг террорчи ташкилот деб эълон ќилингани ва унинг фаолияти тўхтатилганидан кейинги њамкорликлар) њаќида рад ќилиб бўлмас далилларни тилга олди. Назњат рањбарлари ва унинг фаоллари 2016 йилдан бошлаб юзлаб тожик ёшларини алдаб ЭИРга олиб борганлар ва уларни Бумањен, Ароќ, Пардис ва Мозандарондаги махсус лагерларда њарбий таълим босќичини ўташга жалб этганлар. Айёмиддин Сатторов унинг ўзи њам мазкур лагерларда ушбу гуруњларнинг идеологик тарбия масъули бўлганини ошкор ќилди. ИТП ЭТТ ва мазкур хизматдаги одамлар њамда гуруњ жангариларининг аниќ номини ўша воќеаларнинг бевосита иштирокчиси тилга олганлиги сабабли ушбу террористик ташкилот рањбарлари, уларнинг хорижий њомийлари бу њаќиќатни инкор ќила олмадилар ва жим ќолдилар. Бундан ташќари, 2015-2018 йиллар давомида ушбу таълимгоњларда њарбий тайёргарликни ўтаб, Тожикистон њудудида террористик актларни амалга ошириш учун сафарбар ќилинган Ќаландаров М.М., Саидалиев С.Р., Сайдалов А.Д., Имматов М.А, Назрибеков П.Т. ва бошќалар ќўлга олинганларидан сўнг мазкур далилларнинг барчасини тасдиќлаганларини телевизион каналлар орќали эфирга узатилган «Бозгашт аз љањаннам», «Асолатбохта», «Зархаридон» њужжатли филмларида кўрдик ва даврий матбуотда ёритилган бошќа материалларда ўќидик.
Ушбу террористик ташкилот муассисларидан бири-Саид Ќиёмиддин Ѓозийнинг ќўлга олиниши ва унинг устидан суд њукмининг ўќилиши ИТП маѓлубиятининг давоми эди. “Решањои ноаён” њужжатли филмида ва ахборот воситаларида нашр ќилинган кўплаб материалларда у Тахмосб Њотамї, Муњаммади Исфањонї ва Вафо Сажжод каби аниќ номларни тилга олиб, ўшалар билан њамкорлик ќилгани ва уларнинг топшириѓига кўра Тожикистонга ќарши бузѓунчилик фаолиятини юритганини айтади. Чунончи, у 1993-1997 йилларда Афѓонистонда тожик ќочќинлари орасида эктремистик идеялар ва Тожикистонга ќарши фикрларни ёйиб, ќочќинларни Ватанга ќайтмасликка ташвиќ ќилган. У узоќ йиллар Тожикистон фуќаролари орасида шиа мазњаби таълимоти ва ѓояларини ёйиш билан шуѓулланган. Тожик муњожирлари орасида ИТП ЭТТнинг тожик миллатига ќарши бузѓунчилик аќидаларини тарќатган. У мамлакатнинг турли минтаќаларида, жумладан Рашт, Хуросон, Вахш, Жалолиддин Балхий, Њисор, Рўдакий, Файзобод ва бошќа жойларда бегона мамлакатнинг рањбарлиги ва рањнамолиги остида Тожикистон Республикасининг миллий манфаатларига ќарши ишлаган мамлакат фуќароларининг маълум сонини (ИТП ЭТТ рањбарлари ва аъзолари њисобидан) тилга олади. ЭИРдан ќайтган С.Ѓозийни ќўлга олиш чоѓида ундан 10 минг АЌШ доллари мусодара ќилинди. Унинг айтишича, бу пулни унга Тожикистонда бузѓунчилик амалларини бажариш учун беришган экан.

- Ќадрли устоз, бу шармандаликларнинг њаммасидан террорчи нањзатнинг ќочоќ рањбарлари ўзлари учун хулоса чиќаришдими? Улар ўзларининг аксилмиллий режаларига хотима беришадими? Бу борада Сизнинг фикрингиз ќандай?

- ИТП ЭТТнинг аксилмиллий фаолиятини ўрганиш жараёнида террорчи ташкилот мавжуд ќонуний йўллар воситасида њокимиятга етишга интилиб, унга эриша олмагач, улар албатта зўравонлик, куч ишлатиш йўли билан вазиятни мувозанатдан чиќаришга ќўл уришларини кўрсатди. Ўтган асрнинг 90-йилларини олайлик. Улар Шўролар Иттифоќи емирилгандан кейинги вужудга келган талотўплардан фойдаланган њолда ўзи учун мустаќиллик туйќусдан њадя этилган янги юзага келган тожик давлатининг тажрибасизлигидан фойдаланиб, давлатчиликни ўз ќўлига олиб, мамлакатда исломий тузумни ўрнатишни исташганди, лекин республика ањолиси уларни ќўллаб-ќувватлашмади. Сайловда маѓлуб бўлишди-ю ќўлларига ќурол олишди, бу фуќаролик урушининг келиб чиќишига, 150 минг тожикистонликнинг њалок бўлиши ва миллионлаб доллар иќтисодий зарар кўрилишига олиб борди. Иккинчи марта, яна парламент сайловидаги маѓлубиятдан сўнг, 2015-йилнинг сентябрида ќуролли тўнтаришга ќўл уриб, республиканинг ўнлаб фуќароларининг ўлдирилишига сабабчи бўлишди. Ва нињоят, Европада ўзларини муштипардай кўрсатишга уриниб, уларни жабрланган гуруњ ва таъќибга олинган дея кўрсатишга интилган маънавий суянчиќлари ва айрим номига демократик ташкилотларнинг њамда инсон њуќуќлари њомийларининг ќўллаб-ќувватлашлари ва гиж-гижлашларига ќарамасдан, бу мамлакатларнинг расмий маќомотлари томонидан эътироф этилмадилар. Бу борада террорчи ташкилотнинг маќсадлари амалга ошмаганидан сўнг, яна ќурол ишлатишга, ќон тўкишга ќўл уришди. Бу гал уларнинг чет эллик сайёњлар ќурбонларига айланишди. Ѓайриинсоний амалларини њамаќидалари «Исломий давлат» ЭТТ нинг ќора байроѓи билан ниќоблаган њолда бажариб, ўзларининг ИТП ЭТТ га мансуб эканликларини яширишни исташди. Лекин ўќлари хато кетди. Террорчиларнинг бошлиѓи Абдусамадов Њусейн ќўлга олинди ва у нањзатий рањбарларининг њамма сирларини фош этди. «Настояшее время», «Озодий», «Америка овози» каби машњур оммавий ахборот воситалари ТТП ЭТТ нинг тўрт нафар чет эллик сайёњни ўлдиришда ќўли борлигини биринчи марта ошкора хабар беришди. Агар ТТП рањбарлари ва аъзоларининг олдинги йиллардаги оѓир жиноят ва хиёнатлар содир этишдаги иштироклари маълум бўлган бўлса, энди уларнинг 2018-йилдаги дањшатли террорчилик амалларидаги роллари аниќ кўринди.
Менинг фикримча, нањзат террорчилари ўзларининг аксилмиллий фаолиятларидан воз кечмоќчилар эмас. Аниќроѓи, уларни бунга ќўйишмайди. Чунки жуда кўп олишди ва еб ќўйишди. Ќарзларини тожик миллатига ќарши хиёнаткорона амаллари воситасида тўлашмоќчи.

- Аммо инсониятга ќарши ва миллатга ќарши ќилмишлари учун уларнинг ўзлари жавоб беришлари керак эмасми?

- Бизнинг шароитимизда ТТП террорчи ва экстремист ташкилот дея эътироф этилганига ќарамасдан, халќаро ташкилотларнинг айрим тадбирларига йўл топиб, бу минбарлардан ўзларининг террорчилик ва экстремизмга алоќалари борлигини яшириш, Тожикистонга нисбатан ясама ва иѓвога тўла маълумотларни тарќатиш, бузѓунчилик ѓояларини ташвиќ этишда фойдаланишади. Лекин айтганимиздайин, бу ташкилот бирон давлат расмий маќоми томонидан тан олинмаган.ТТП ЭТТ нинг рањбарлари ва фаол аъзолари содир ќилган оѓир жиноятлари учун халќаро Интерпол томонидан ќидирилмоќда. ТТП Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо мамлакатлари, Шанхай њамкорлик ташкилоти минтаќавий аксилтеррор тузилмаси, МДЊ аксилтеррор маркази томонидан террорчи-экстремистик ташкилот сифатида рўйхатга киритилган. Шунга кўра бу террорчи ташкилот рањбарлари ва фаоллари ваќти келиб, ќонун олдида жавоб беришдан ќочиб ќутула олмайдилар.
Шундай ќилиб, 2018-йил ТТПнинг халќаро миќёсда шармандалик, муваффаќиятсизликка учраши ва синиши йили бўлди, буни юќорида бир неча мисолларда келтирдик. Ќочоќ нањзатчиларнинг бу назарий ва амалий хом ва жўн уринишларида ифода топди ва воќеалар гувоњларининг ўзлари –њодисалар ќатнашчилари 2018-йилда нањзатий муллотеррорчиларнинг миллат олдидаги хиёнатларига бир неча марталаб ишора ќилишди. Тўѓриси, бу аслида бой берганларнинг ќилмиши ва њаракатига назао соласан ва халќнинг тилдан тилга кўчиб келган маќоли яна бир марта ёдингга келади: «Букрини фаќат гўр тузатади».

- Мазмунли суњбатингиз учун ташаккур!

Суњбатдош: Назири Нусрат

Шарҳ диҳед